Россия Ханчжоу (Шарқий Хитой, Чжэцзян провинцияси)даги G20 саммитида муҳим конструктив ролга эга. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодун журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Россия G20’нинг муҳим иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу йиллар давомида у муҳим конструктив ролни ўйнаб келди, — деди у. — Бу йил Ханчжоуда биз яқин ҳамкорлик ва мувофиқликни сақлаб қоламиз. Россия президенти Владимир Путин Ханчжоудаги саммитда қатнашади, деган умиддамиз».
Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари таъкидлашича, мамлакат раиси Си Цзиньпин ва Владимир Путин турли тадбирларда учрашади. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда икки мамлакат етакчиларининг саммит доирасидаги учрашувлари тафсилотлари ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)