Ироқ Курдистонида фаолият юритувчи Kurdistan TV телеканали журналисти «пешмерг» ҳарбийлашган маҳаллий гуруҳлари томонидан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида ўтказилган кенг кўламли операция чоғида ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС». Телеканал баёнотида айтилишича, унинг яна бир ходими жабрланган.
«Телестанцияда ишлайдиган оператор Мустафо Саид ҳалок бўлди. Мухбир Хайман Нанкали яраланди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, курд тилидаги Rudaw телеканали суратга олиш гуруҳи экстремистлар томонидан ёғдирилган ўқ ёмғири остида қолди. «Пешмерг» отрядлари уларни қутқариб қолди, аммо чет эллик журналистлардан бири яраланди.
Изоҳ (0)