Канаданинг Порт Кокуитлам шаҳрида урғочи айиқ ўн ёшли қизчага ҳамла қилди, деб ёзади «Корреспондент.net». Қиз касалхонага етказилди.
CBC хабарига кўра, ҳужум вақтида айиқнинг ёнида боласи бўлган. Полициячилар тажовузкор жониворни топиб, отиб ташлади.
Айни пайтда айиқ боласини ҳам қидириш ишлари давом этмоқда, уни ҳам ўлдиришлари мумкин.
Таъкидланишича, жабрланган қиз оғир аҳволда ётибди, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Изоҳ (0)