Рио—2016 нинг 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров чорак финал чиптасини қўлга киритди.

Foto: Sports.uz

Фото: Sports.uz

1/8 финалда америкалик Антонио Варгасга қарши рингга чиққан Шаҳобиддин рақибини дастлабки икки раунддаёқ мағлуб этиб, чорак финал масаласини ҳал қилиб қўйганди.

Шаҳобиддин Зоиров турнирдаги иштирокини 1/16 финалдан бошлаб, Рио-де-Жанейродаги биринчи жангида ирландиялик Брендан Ирвинни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонлик спортчи чорак финал жангини 17 август куни ўтказади.