АҚШнинг Spirit Airlines самолёти учувчилар кабинасидаги тутун туфайли Флорида штатидаги Орландо шаҳри аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Экипаж аъзолари ва йўловчилардан олти киши ҳар эҳтимолга қарши касалхонага ётқизилди. Пенсильвания штатига йўл олган самолёт бортида 179 нафар йўловчи бўлгани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тутун чиқишига шамоллатиш тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)