Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) Россия қоғоз, музлатгич ва пальма ёғи учун ўрнатган божлар унинг қоидаларига зид эканлиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Кўриб чиқилган маҳсулотлар учун кириш божларининг якуний ставкаси Россия БСТга кириш чоғида зиммасига олган ва божларни пасайтириш жадвалида белгиланган мажбуриятлардан зиёд эканлиги аниқланди. Бу БСТ Россияга қарши қарор қабул қилган биринчи ҳолат», — дейилади ташкилот сайтида жойлаштирилган хабарда.
БСТ шу тариқа Россияни божлар ошириб юборилганлигида айблаган Евроиттифоқни қўллаб-қувватлади. Евроиттифоқ ўз экспортининг Россия ҳаракатларидан кўрадиган зарарини йилига 600 миллион еврога баҳолаганди.
Изоҳ (0)