Рио—2016 Олимпиадасининг 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги турнирида ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини бошлади.

Foto: MOQ matbuot xizmati

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Ўзининг биринчи жангида ирландиялик Брендан Ирвинга қарши рингга кўтарилган Зоиров, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳар учала раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

1/16 финал доирасидаги бу ғалабасидан кейин ўзбекистонлик боксчи нимчорак финалга йўлланма олди. Медальлар учун Зоиров камида яна 2 та жангни ўз фойдасига ҳал қилиши керак бўлади.