Рио—2016 Олимпиадасидаги дастлабки икки жангни ўз фойдасига ҳал қилиб, ярим финалга қадар етиб келган ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов финал учун россиялик Евгений Тишченкога қарши рингга кўтарилди.
91 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақадаги учинчи жангини Тўлаганов биринчи раундни бой бериш билан бошлади. Иккинчи раундда биринчисига қараганда яхшироқ ҳаракат қилган бўлса-да, ҳакамлар россиялик спортчининг ғалабасини қайд этди ва якунда ҳам Тишченко ғолиб деб топилди.
Рустам Тўлаганов 1/8 финалда эквадорлик Жулио Сезар Кастильони, чорак финалда эса озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Ўзбекистонлик боксчининг бронзаси мамлакат делегацияси учун учинчиси бўлди. Унга қадар дзюдочилардан Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров ҳам бронза медали билан тақдирланганди.
Изоҳ (0)