Қримда Судак—Керч йўналишидаги йўловчи автобусининг жарликка қулаши оқибатида ҳалок бўлган олти кишининг шахси аниқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жами 6 киши ҳалок бўлган, уларнинг шахси аниқланди. 14 киши жабрланди. Касалхонада қолган икки болага бир неча кундан сўнг жавоб берилади», — дея маълум қилди Феодосия шаҳар кенгаши раҳбари Светлана Гевчук.
Гевчукка кўра, қурбонлар яқинларини қидириш ва жасадларни бошқа минтақаларга етказиш масалалари ҳал этилмоқда. Жароҳатланганлар ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)