Россия полицияси ходими Москва метрополитени бекатларидан бирида унутиб қолдирилган, ичида 4 миллион рубль пули бор сумкани эгасига қайтарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«5 август куни пакет топилди, унинг ичида 3,5 миллион рубль пул тўпланган омонат дафтарчаси ва катта миқдорда нақд пул бор эди. Пакет Москва метрополитенидаги ИИБ 4-бўлимига топширилди. Кейинроқ полициячилар йўқолган нарсаларни эгасига қайтарди», — маълум қилди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.
Пул эгаси бир кун ўтиб полицияга мурожаат қилди. Полициячи радиусдаги постларга бу ҳақда хабар берди. Икки соатдан сўнг навбатчи Павел Холев пуллар эгаси билан алоқага чиқиб, у унутиб қолдирган буюмлар «Новокосино» метро бекатида эканини айтди.
Изоҳ (0)