Россия ҳукумати мамлакатга олиб кирилган тақиқ остидаги озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш муддатини 2017 йил 31 декабргача узайтирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тегишли қарор ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилди. Расмий маълумотларга кўра, Россияда ўтган йилнинг шу давридан ҳозиргача 7,5 минг тоннадан кўпроқ маҳсулот йўқ қилинди.
Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг билдиришича, Евроиттифоқ, АҚШ, Канада, Норвегия ва Австралия озиқ-овқатга қўйилган тақиқ туфайли йилига 8,6 миллиард доллардан иборат бозорни бой берди.
Изоҳ (0)