Европа мамлакатларига Ўртаер денгизи орқали 2016 йил бошидан бери 264 513 муҳожир келди. 3151 киши ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар қаторида қайд этилди. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Йил бошидан бери энг кўп муҳожир ва қочоқларни Греция қабул қилди — 161 232 киши. Италияга 100 777, Испанияга 2476, Кипрга эса атиги 28 киши борган.
Ўтган йили Европа мамлакатларига Ўртаер денгизи орқали 1 миллион 11,7 минг киши келганди. Бу йил МХТ уларнинг сони 1 миллионга етмаслигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)