Саудия Арабистонида нефть қазиб чиқариш ҳажми июль ойида рекорд даражага — суткасига 10,67 миллион баррелгача етди, деб ёзади «РБК» Нефтьни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) маълумотларига таяниб.
Бу ўтган йилнинг июлида эришилган рекорд кўрсаткич — суткасига 10,56 миллион баррелдан баландроқ демакдир.
Financial Times ёзишича, Саудия Арабистони одатда ёз ойлари давомида кўпроқ нефть ишлаб чиқаради, бу кондиционерлар фаол равишда ишлатилиши туфайли ички талаб ошиши билан боғлиқдир. Июлда Саудия Арабистонида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 50 даражадан юқори кўтарилади.
Қироллик июль ойида ОПЕК бўйича ҳамкасбларига бозорни нефть билан тўлдирмасликка ваъда бергач, Саудия Арабистонида нефть қазиб чиқарилиши ОПЕКка аъзо бошқа мамлакатлар томонидан диққат билан кузатилмоқда.
Изоҳ (0)