Доғистоннинг Асаб қишлоғида номаълум шахслар Шамил тумани федерал судьясини отиб кетди, деб ёзади «РБК» минтақа ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.
Қотиллик судья Убайдулла Магомедовнинг ўз уйида содир этилган. Номаълум кишилар судьяни отиб ўлдиргач, номаълум томонга қараб қочган.
Манба қўшимча қилишича, Магомедов жиноятчилик гуруҳлари ҳақида бир принципли фикрга эга бўлгани учун ўлдирилган бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳужум қилган шахслар қидирилмоқда.
Изоҳ (0)