Италия ҳукумати Сицилия оролидаги Корлеоне ва Калабрия вилоятидаги Тропея шаҳарлари мерияларини тарқатиб юборди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Бу ҳақдаги таклиф ички ишлар вазири Анжелино Алфано томонидан киритилган эди. Вазирлик қарори мафияга қарши кураш бўйича Италия миллий прокуратураси ҳисоботи асосида қабул қилинган.
Баҳордаги тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида мафиянинг маҳаллий маъмуриятлар билан алоқалари фош этилган эди.
Корлеоне Сициялиянинг «Коза ностра» мафияси тарихий маркази ҳисобланади, яқинда бу ерда мафия раҳнамоларидан саналган ва қамоқда вафот этган Бернардо Провенсано дафн этилган эди.
Калабриянинг жанубида жойлашган Тропея эса бугунги кунда мафиянинг энг қудратли ташкилоти бўлган «Ндрангета» келиб чиқиш жойидир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)