Бельгиядаги икки самолёт бортида портлаш содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Брюсселдаги «Завентем» аэропорти матбуот котибининг таъкидлашича, ҳаво қўналғасида ҳам ҳеч қандай муаммо аниқланмади. Бироқ олдинроқ унинг мамлакат федерал прокуратурасидаги ҳамкасби аэропортда зарур хавфсизлик чоралари кўрилганини билдирганди.
Бельгия расмийлари 10 август, чоршанба куни пойтахтга учаётган икки самолёт бортида портлаш хавфи ҳақида маълум қилганди. Улардан бирида келган маҳаллий телеканал журналистига кўра, ҳаво кемаси капитанига самолёт қўнишидан 20 дақиқа олдин портлаш хавфи ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)