Ливия миллий келишув ҳукуматига содиқ қўшинлар ИШИД томонидан штаб сифатида фойдаланиб келинган «Уагадугу» анжуманлар марказини ўз назоратига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, армия бўлинмалари Ибн Сино номли касалхона ва маҳаллий талабалар шаҳарчасини ҳам озод этишга эришди.
Сиртнинг тўлиқ озод этилиши ҳақида шаҳардаги ҳамон жангарилар қўлида қолаётган бир неча даҳа улардан тозаланганидан сўнг эълон қилиниши билдирилмоқда. Миллий келишув ҳукумати армияси вакили Реда Исога кўра, гап аҳоли истиқомат қиладиган қатор туманлар ва денгиз бўйида жойлашган виллалар мажмуи ҳақида кетмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)