Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари халқаро федерацияси кўмагида Ўртаер денгизида қутқарув амалиётларини олиб бораётган The Responder қидирув кемаси 10 август, чоршанба куни 300 дан ортиқ муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда федерациянинг Женевадаги штаб-квартираси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мальтадан бир кун олдин йўлга чиққан The Responder 10 август, чоршанба куни эрталаб Ўртаер денгизининг марказий қисмида ҳалокатга учраган тўртта қайиқдан 327 кишини қутқариб қолди», — дейилади штаб-квартира томонидан тарқатилган хабарда.
Қутқарилганлар орасида ўнлаб аёллар ва болалар, жумладан, катталар ҳамроҳлигисиз йўлга отланган 11 нафар вояга етмаган бор.
Изоҳ (0)