Канаданинг Стратрой шаҳрида теракт тайёрлашда гумон қилинаётган шахс полиция билан тўқнашувда ўлдирилди, деб ёзади «РБК».
У 24 ёшли Аарон Драйвер бўлиб чиқди. У портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, натижада ўзи ва яна бир киши яраланди. Драйверда яна битта портловчи қурилма бўлиб, у уни ишга туширмоқчи эди, айнан шунинг учун полиция уни отиб ташлади.
Драйвер ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдори бўлган. 2015 йил июнида у ҳибсга олинган, аммо суд маълум талабларга риоя қилиш шарти билан шу йилнинг бошида уни озод қилган.
CTV News ҳукумат маълумотларига таяниб ёзишича, гумонланувчи, гўёки, қўлбола портловчи қурилмани кейинчалик жамоат жойида қўлламоқчи бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)