АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбарини «ИШИД асосчиси» деб атади. Бу ҳақда миллиардер Флоридада ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлар экан, айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«Биласизки, кўпчилик масалаларда улар (террорчилар) Обамани ҳурмат қилади. У ИШИД асосчиси ҳисобланади. У — унинг асосчиси!» — деди Трамп.
Сўнг шундай дея қўшиб қўйди: «Айтган бўлардимки, (ИШИД) ҳамасосчиси виждонсиз Ҳиллари Клинтондир».
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)