Ўзбекистон футзал терма жамоаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон термасига қарши такрорий ўйинда ҳам имкониятни бой берди.
700 нафар мухлис кўз ўнгида кечган ўйин қозоғистонликлар ғалабаси билан якунига етди, деб хабар берди Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси расмий сайти.
Учрашувнинг 3 ва 4-дақиқасида ўзбекистонликлардан Артур Юнусов ва Дилшод Ирсалиев 2 та тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин якунига қадар Қозоғистон терма жамоаси футзалчилари Ўзбекистоннинг ҳар битта голига икки мартадан жавоб қайтарди.
Томонларнинг 9 август куни бўлиб ўтган биринчи ўйинида Қозоғистон терма жамоаси 6:1 ҳисобида зафар қучганди.
Ўртоқлик учрашуви Олма-ота шаҳри 10 август, чоршанба
Қозоғистон — Ўзбекистон 4:2
Голлар: Артур Юнусов, 3 (0:1). Дилшод Ирсалиев, 4 (0:2). Эвертон, 18 (1:2). Лео, 26-пен (2:2). Серик Жаманкулов, 37 (3:2). Дуглас, 40 (4:2).Қозоғистон: Игита, Григорий Шамро, Александр Гуров — Арнолд Кнауб, Александр Гребонос, Серик Жаманкулов, Лео, Николай Пенгрин, Динмуҳамбет Сулейменов, Александр Довган, Михаил Першин, Иля Мун, Павел Таку, Антон Риндин, Даурен Нургожин, Дуглас, Эвертон.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов — Жавлон Аноров, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Андрей Шлема, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев, Машраб Одилов, Нодир Элибоев, Тоҳир Абдураззоқов.
Изоҳ (0)