Бразилия Федерал сенати (парламент юқори палатаси) аъзоларининг ярмидан кўпи 9 август, сешанба куни аввалроқ мамлакат президенти лавозимидан вақтинчалик четлаштирилган Дилма Руссеффга нисбатан импичмент жараёнини давом эттиришни ёқлаб овоз бериш ниятида, деб ёзади «ТАСС» сенаторлар орасида ўтказилган сўров натижаларига таяниб.
Юқори палата вакилларининг 44 нафари Руссефнинг истеъфосини ёқлаб овоз берди, 18 нафари қарши чиқди, 19 нафари эса ўз қарорини маълум қилмади. Сенат импичмент жараёнининг якуний босқичига киришиши учун 81 тадан камида 41 та овоз зарур бўлади.
Бразилия қонунчилигига мувофиқ, жараённинг якуний босқичида сенаторлар Руссеффга қарши сурилган айбловларни яна бир марта таҳлил қилади, ҳимоя томони ва гувоҳларни тинглайди, сўнг президент истеъфоси масаласи бўйича қайтадан овоз беради. Якуний ҳукм август охири — сентябрь бошида чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)