Россиянинг Ростов вилояти Миллеровский туманида маст полициячи икки ёшли болани машинада уриб кетди. Бола шифохонада ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Полиция ходими Lada Kalina машинасини бошқариш давомида йўлнинг кесиб ўтиш мумкин бўлмаган қисмидан югуриб ўтаётган вояга етмаган шахсни босиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олган 2014 йилда туғилган бола шифохонага етказилди. У тиббий муассасада ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, полициячи ЙТҲ юз берган вақтда маст ҳолатда бўлган. Полициячи ички ишлар органларидан ишдан бўшатилди», — дейилади ИИБ хабарида.
Унда таъкидланишича, полициячининг бевосита раҳбарлари қатъий интизомий жавобгарликка тортилади. Полициячи 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)