Австрия тоғларидаги ёриқ жойга қулаб тушган швейцариялик сайёҳ АҚШга SOS қутқарув сигналини юбориб, омон қолди. Бу ҳақда Австриянинг ORF телеканали маълум қилди.
Исми келтирилмаган 40 ёшли сайёҳ Зальцбург федерал еридаги Лунгау минтақасида жойлашган тоғларнинг 15 метрли ёриқ жойига қулаб тушди. GPS-навигатор ёрдамида унинг АҚШдаги ишлаб чиқарувчисига фалокат сигналини жўнатди. Мазкур компания Австрия ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди.
Дипломатлар ўз навбатида сайёҳ бахтсиз ҳодисага дуч келган ҳудуд ҳақида Лунгаудаги қутқарувчиларга хабар берди. Охир-оқибат швейцариялик ёриқдан чиқариб олинди ва кўкрак қафаси жароҳатлари ҳамда шикастланишлар билан касалхонага етказилди.
Изоҳ (0)