Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси ва Эронга қарши қўлланилаётган санкцияларга қарши чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Озарбайжон доим Эрон ва Россияга нисбатан қўлланилаётган санкцияларга қарши чиққан. Биз бу масалада ўз позициямизни очиқ маълум қилганмиз», — деди Алиев 8 август, душанба куни Бокуда Озарбайжон, Россия ва Эрон президентлари ўртасида бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда.
Унинг сўзларига қараганда, Озарбайжон, Эрон ва Россия биргаликдаги ҳаракатлари билан энергетик йўлак яратиши мумкин.
Алиев, шунингдек, транспорт соҳасида уч томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. «Озарбайжон Эрон ва Россия билан чегарадош ягона мамлакат. Шимол—Жануб лойиҳаси стратегик аҳамиятга эга бўлиб, кўпчилик мамлакатлар бу йўлакдан фойдаланиши мумкин», — дея қўшимча қилди Озарбайжон президенти.
Изоҳ (0)