Берклидаги Калифорния университети ректори Николас Дёркс талабаларнинг оммавий намойишлари чоғида қочиш учун захира чиқиш жойини қурдирди. Унинг барпо этилиши ўқув юртига 9 минг долларга тушди, дея хабар беради Tjournal.
Университет маъмурияти биносидаги фавқулодда чиқиш жойи июлда пайдо бўлди. Унинг ўрнатилишига 2015 йил апрелида талабалар ректор офиси яқинида ўтирган ҳолда норозилик намойиши уюштиргани сабаб бўлди. Ўз навбатида, университет талабалари ассоциацияси ректорнинг хатти-ҳаракатини танқид қилиб, ўқув юртида норозилик намойишлари узоқ тарихга эга бўлса-да, улар бирор маротаба зўравонлик билан тугамаганини эслатиб ўтди.
Ўқув юрти вакилларига кўра, чиқиш жойи ректор эмас, ходимлар илтимосига биноан ташкил этилди ва гап бор-йўғи оддий захира эшиги ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)