Бурятиянинг «Кяхта» автомобилларни кўп томонлама ўтказиш пункти божхона пости ходимлари Мўғулистондан келаётган Россия фуқаросидан 2,45 килограмм вазндаги динозаврнинг икки тошқотган суягини мусодара қилди. Бу ҳақда Сибир божхона бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди «Интерфакс».
«Эркакнинг тушунтиришича, тошқотган суякларни у Кимчин дарасидан топган ва эсдалик тариқасида ўзи билан олган. Бундай буюмни чегарадан олиб ўтишга нисбатан чеклов мавжудлиги ва у ёзма декларацияда кўрсатилиши кераклигидан эса хабардор бўлмаган», — дейилади бошқарма хабарида.
Экспертларнинг аниқлашича, тошқотган парчалар ўзининг морфологик белгиларига кўра, динозавр скелетининг қисмлари бўлиб, биринчи қисм динозавр сон суягининг юқори қисми, иккинчи бўлак эса динозавр тос суягининг кураги бўлган.
Россияликка қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)