Бразилия терма жамоаси мухлислари Рио—2016 Олимпиадаси футбол турнири гуруҳ босқичининг иккинчи туридаги Ироқ термасига қарши (0:0) ўйин давомида Неймарни кинояли жумлалар билан қарши олди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар бермоқда.
Бразилия жамоаси фанатлари тўп Неймарга текканда «Марта, Марта» (мамлакат аёллар терма жамоаси ҳужумчиси, дунёнинг энг яхши футболчи аёлларидан бири) ва «Марта Неймардан яхши» дея ҳайқирди.
Олимпиада эгалари икки турдан сўнг икки очко йиғди ва плей-оффга чиқмаслик хавфи остида қолмоқда.