Москванинг Внуково аэропортидан Махачқалъага йўл олган самолёт учувчилар томонидан баландликка кўтарилиш чоғида қайд этилган техник носозлик туфайли, аэропортга қайтиб келди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Внуково матбуот хизматига таяниб.
«Самолёт манзилига Москва вақти билан 22:41 (Тошкент вақти билан 7 август 00:41)да учиб кетди. Баландликка кўтарилиш чоғида техник носозлик ҳақидаги сигнал қайд этилди, ҳаво кемаси капитани қайтиш ҳақида қарор қабул қилди. Самолёт аэропортга эсон-омон қўнди», — дейишди матбуот хизматидагилар, аммо техник носозлик турига аниқлик киритилмади.
Рейс UTair авиакомпанияси томонидан амалга оширилаётган эди.
Изоҳ (0)