АҚШда 1879 йили зарб этилган 4 доллар номиналидаги ноёб тилла танга Bonhams аукцион уйи томонидан сентябрда Лос-Анжелесда сотувга қўйилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Танга ўша пайтларда оммалашмади, чунки у аввало халқаро савдода тўлов воситаси сифатида кўрилганди. «1880-йилларда оддий америкалик халқаро савдо муаммолари ҳақида ўйлаб ўтирмаган. Шу боис танга қизиқиш уйғотмаган», — деб таъкидлади аукцион уйи вакили Пол Сонг. Натижада АҚШ конгресси тангани оммавий нусхада ишлаб чиқариш режасидан воз кечди. 425 тангадан иборат тажриба туркуми сотиб юборилди, танга қуйилган қолип эса йўқ қилинди.
Аукционда танга 50—60 минг долларга сотилиши кутилмоқда. Олдинроқ улар 1—2 миллион долллардан сотиларди, бироқ ушбу нусха юзасида эскириш излари сезилгани ва узоқ вақт зеб-зийнат тариқасида фойдаланилгани эҳтимоли туфайли арзон баҳоланди.
Изоҳ (0)