Японияда 71 йил аввал 70 мингдан 100 минггача кишини ҳаётдан олиб кетган Хиросимадаги АҚШ атом бомбардимони қурбонлари хотираси бир дақиқали сукут билан ёдга олинди. Шаҳар марказида жойлашган Тинчлик боғидаги хотирлаш маросимига ўн минглаб маҳаллий фуқаро, сиёсат ва жамоат арбоблари, 91 давлатдан келган делегация вакиллари тўпланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
1945 йил 6 августда бомба портлатилган пайт — маҳаллий вақт билан 08:15:01 да ҳисоби қўнғироқ жаранги билан юритилган бир дақиқали сукут эълон қилинди. Ундан олдин мамлакат бош вазири Синдзо Абэ, Хиросими мэри Кадзуми Мацуи ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари Тинчлик боғи марказидаги ёдгорликка сариқ ва оқ гуллардан иборат гулчамбар қўйди.
Хиросима шаҳри маъмуриятига кўра, ўтган йил мобайнида бомбардимон қурбонлари рўйхатига 5511 янги ном киритилиб, уларнинг жами сони 303 195 кишига етган.
Изоҳ (0)