ХХР ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ороллар узра патруль парвозини амалга оширди. Бу ҳақда, ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Шэнь Цзинкэнинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Патрулни амалга оширган самолётлар ичида H-6 стратегик бомбардимончиси ва Су-30 қирувчиси борлиги айтилмоқда. Парвоз Наньша ва Хуанъянь ороллари ҳудудида амалга оширилди.
Шунингдек, кўрсатилган ҳудудга олис радиолокацион аниқлаш самолётлари, разведкачилар ва ҳавода ёқилғи қуювчи кемалар юборилди.
Ҳарбий-ҳаво кучлари вакилининг таъкидлашича, шу йўл билан Хитой денгиз устидаги ҳаракатларга ҳамда турли таҳдидларга жавоб беришга тайёрликни оширди.
Изоҳ (0)