Россиянинг Кобулдаги элчихонаси «Толибон» жангарилари Афғонистон ҳудудида Россия фуқаросини гаровга олганини тасдиқлади. Бу ҳақда, дипломатик миссия пресс-атташеси Алексей Косаревнинг баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ўз каналларимиз орқали Россия фуқароси гаровга олинганининг тасдиғига эга бўлдик», — деди у агентлик билан суҳбатда.
Шу билан бирга, Афғонистон ҳукумати бу борада бирор расмий ахборот тақдим этмади.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Афғонистоннинг Лоғар вилоятида Покистоннинг Ми-17 вертолёти «Толибон» жангариларига тегишли ҳудудга мажбурий қўнишни амалга оширди. Экипажнинг етти аъзоси орасида россиялик муҳандис ҳам бор эди. Толиблар уларнинг барини гаровга олди.
Изоҳ (0)