1938 йилда Супермен ҳақида чоп этилган комикснинг илк нашри АҚШнинг Даллас шаҳридаги кимошди савдосида 956 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Кимошди савдоси бошланишидан аввал Heritage Auctions компанияси мазкур комиксдан 750 минг доллар ишлаб олишни режалаштирганди. Савдода ғолиб бўлган харидор исмининг сир сақланишини афзал топди.
Кимошди савдосида сотиб юборилган комикс нусхаси инглиз тилида мавжуд бўлган 100 тадан биттаси саналади.
Heritage Auctions компаниясига Супермен ҳақидаги комикс исми ошкор қилинмаган коллекционер орқали келиб тушган. У 1990 йилларда комиксни 26 минг долларга сотиб олганди.
1938 йилда Супермен ҳақидаги комиксларнинг тавсия қилинган нархи 10 цент бўлган.
Изоҳ (0)