«Толибон» ҳаракатининг етакчиларидан бири Мулла Хайрулла ва унинг тўрт нафар тансоқчиси мамлакат шимолидаги Қундуз провинциясида йўқ қилинди, деб ёзади «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
«‘Толибон’нинг машур командири Мулла Хайрулла ўзининг тўрт тансоқчиси билан уларнинг бошпанасига учувчисиз қурилма орқали берилган авиазарба натижасида йўқ қилинди» — деди провинция полицияси бошлиғи.
Унинг сўзларига кўра, Хайрулла 300 дан ортиқ кишилик отрядга қўмондонлик қилган.
«Толибон» ҳаракати ўз етакчиларидан бирининг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганича йўқ.
Изоҳ (0)