Мексика пойтахтининг Истапалапа туманида бир киши автобус йўловчиларига ҳужум қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
El Universal нашри маълумотларига кўра, у жиноятчиларга буюмларини беришдан бош тортган, шундан сўнг отиб ўлдирилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Ўтган ҳафтада, 28 июль, пайшанбага ўтар кечаси ҳам Мехиконинг мазкур туманида икки киши жиноятчилар ҳужуми қурбони бўлди, бир киши жароҳатланди. Ундан бир кун аввал Тлауак туманида автобусда уюштирилган отишмада бир киши ҳалок бўлган, 9 киши жабрланганди. Иккала ҳолатда ҳам жиноятчилар яширинишга улгурган.
Изоҳ (0)