Буюк Британияда ўтган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ёш спортчилар 3 август куни Тошкентга мукофотлар билан қайтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон анъанавий таэквондо федерацияси мураббийи Шуҳрат Хўжаевнинг маълум қилишича, Брайтон аренасида етти ўзбекистонлик спортчи бўлди. Қизлар орасида Екатерина Мўминова спаррингда олтин медални қўлга киритди. Ўғил болалар орасида Жаҳонгир Рашидов иккинчи ўринни эгаллади. Спортчилар 16–17 ёш категорияси ва 50 килограмм вазн тоифасида иштирок этди.
70 килограмм вазн тоифасида Ўткир Ибодов кумуш медални қўлга киритди. Махсус техника ва спаррингда Мафтунабону Нуритдинова ва Асадбек Иброҳим бронза мукофотларга эга бўлди.
Жаҳон чемпионатида жами 45 мамлакатдан ташриф буюрган мингдан ортиқ спортчи қатнашди.
Изоҳ (0)