АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп мамлакат раҳбари бўлиш учун етарли малакага эга эмас. «Республикачилар номзоди президент бўлишга лойиқ эмас, у буни исботлашда давом этмоқда», дея маълум қилди АҚШ президенти Барак Обама Сингапур бош вазири Ли Сяньлун иштирокидаги матбуот анжуманида чиқиши чоғида. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Трамп Ироқда ҳалок бўлган америкалик мусулмон ҳарбий оиласи шаънига билдирган таъна-дашномлари учун Обамадан навбатдаги танқидга учради. Президент Ҳурмат медали соҳибининг оиласи фақат чуқур иззат-икромга муносиблигини билдириб, Трампнинг сўзлари у Европа, Осиё ҳамда Яқин Шарқдаги мавжуд вазият ҳақида тушунчага эга эмаслиги ва ўз-ўзидан, президентликка тайёр эмаслигини таъкидлаб ўтди.
АҚШ президенти Трампнинг партиядошлари ҳам шов-шувли баёнотлари туфайли ундан ўзини четга тортиши, «Бас, етар» деб айтиши зарур, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)