Индонезия ҳукумати мамлакат мактабларида машҳур Pokemon Go ўйинини ўйнашга тақиқ қўяди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўқув муассасаларига ўйин ўрнатилган смартфонларни олиб келишни тақиқловчи фармойиш тайёрлаб қўйилган», – дея маълум қилди Аёлларнинг ҳуқуқини кенгайтириш ва болаларни муҳофаза қилиш вазири Йохана Сусана Йембисе.
«Бундай ўйинлар болаларнинг ақлий ривожланишига зарар етказиши, уларни эринчоқ қилиши мумкинлиги учун шундай чоралар қўллаяпмиз», – дея қўшимча қилди вазирлик раҳбари, аммо тақиқ қачон кучга киришига ойдинлик киритмади.
Йохана Сусана Йембисе болаларда бошқа қобилиятларни ривожлантирувчи хоббилар излашни таклиф қилди.Аввалроқ Индонезия президенти саройи, полиция штаб-квартираси ҳамда Мудофаа вазирлиги муассасаларида покемонларни овлаш расман тақиқланганди.
Изоҳ (0)