АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри Россияни Сурияда ҳужумкор операциялардан тийилиш ва Дамашқни ҳам бунга даъват этишга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Ҳозир Россия ўзини ва Асад тузумини ҳужумкор операциялардан тийиши ўта муҳим. Бизнинг вазифамиз эса мухолифатни шундай операцияларда иштирок этишдан қайтаришдан иборат», — дея таъкидлади Керри.
Эслатиб ўтамиз, 1 август, душанба куни Алеппода Россия ҳарбий-коинот кучлари вертолёти уриб туширилди. Олдинроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Путин мазкур ҳудудда кенг кўламли гуманитар операцияни бошлаш ҳақида кўрсатма берганини билдирганди.
Изоҳ (0)