Американинг бирйўла учта RC-135 стратегик разведкачи самолёти 1 август, душанба куни Болтиқ денгизи ва Узоқ Шарқда Россия чегараларига яқин келди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» ҳарбий авиация ҳаракатини кузатувчи Ғарб сайтларига таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, Буюк Британиядаги «Милденхолл» авиабазасидан учиб чиққан разведкачи самолётлар Калининград вилоятининг Болтиқ билан чегарасигача учиб борган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг яна бир разведкачи самолёти эса Чукотка мухтор округининг Анадир шаҳрига яқинлашган.
Нашр таъкидлашича, сўнгги вақтларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Болтиқ ва Узоқ Шарқ минтақасида Россия денгиз ва қуруқлик чегаралари яқинидаги разведка парвозларини кўпайтирди. Сўнгги уч ойнинг ўзида RC-135 разведкачи самолётлари Калининград вилояти чегаралари яқинига 40 марта парвоз қилди.
Изоҳ (0)