Туркия куч тузилмалари ходимлари НАТО ҳарбий-ҳаво кучларига хизмат кўрсатадиган Инжирлик авиабазасини ўраб олди. «РБК»нинг Hurriyet нашрига таяниб билдиришича, бунга сабаб сифатида ҳарбий базадан 8 километр нарида жойлашган Адана шаҳрида тўнтариш уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўрсатилмоқда.
Ҳарбий объект 30 июль куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да қуршаб олинди. Ҳозир базани 7 минг ҳарбий блоклаб турибди. Барча чиқиш ва киришлар бекитилгани айтилмоқда.
Туркия Европа ишлари вазири Умар Челик Twitter’даги саҳифаси орқали авиабаза ўраб олинмаганини, у ерда хавфсизлик тизимлари текшируви кетаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)