Туркия ҳукумати 30 июль, шанба куни аввалроқ мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган 989 нафар ҳарбий хизматчидан 758 нафарини озод қилди. Бу ҳақда, Anadolu агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳарбий ўқув муассасаларининг ҳарбий хизматчилари ва курсантлари Истанбул прокурорлари томонидан ўтказилган суриштирув доирасида қўлга олинган.
Истанбул суди бундан буён ушбу одамларни қамоқда сақлашга зарурат йўқ деган қарорга келди. Улар кўрсатма бергандан сўнг қўйиб юборилди.
Агентликнинг таъкидлашича, 231 нафар аскар ҳамон ҳибсда сақланмоқда.
29 июль, жума куни Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишга алоқадорликда гумонланиб камида 18 минг киши қўлга олинганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)