Мексика ғарбидаги Pemex нефть-газ ва нефть-кимё компанияси нефть қувури яқинидан тўққиз кишининг жасади топилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, саккиз кишининг танаси ёниб кетган автомобиль ичидан, тўққизинчи жасад эса транспорт воситаси яқинида топилган.
Прокуратура воқеа юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)