Испания чемпиони «Барселона» Халқаро Чемпионлар Кубогини 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Турнирдаги биринчи учрашувини «Лестер»га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан Шотландия клубининг кучи «Барселона»га етмади.
Ҳисоб 11-дақиқада «Барселона»дан кетиш эҳтимоли бор бўлган Арда Туран томонидан очилган бўлса, 29-дақиқага келиб шотландияликлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
31-дақиқада «Селтик» футболчиси Эмброуз автогол муаллифига айланди. 41-дақиқада Мунир Эл-Хаддади ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди.
«Селтик» ўзининг сўнгги учрашувини 13 август куни «Интер»га қарши ўтказади. «Барселона»ни эса 3 август куни «Лестер» билан, 6 август куни «Ливерпуль» билан ўйинлар кутиб турибди.
International Champions Cup—2016 Дублин, Ирландия 30 июль, шанба
Изоҳ (0)