Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон уни ҳақорат қилганларга нисбатан даъво аризаларини қайтариб олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Туркия қонунчилигида президентни ҳақорат қилиш ҳақида модда мавжуд бўлиб, айбланувчи жаримага тортилиши ёки 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Мухолифат фаолларининг фикрича, ушбу модда Эрдўғон танқидчиларига қарши курашиш учун ишлатилади.
2014 йилдан буён, Эрдўғон Туркияда биринчи марта ўтказилган тўғридан-тўғри президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг, президентни ҳақорат қилиш бўйича 1 845 кишига нисбатан иш қўзғатилган. Бу ҳақда 2016 йилнинг март ойида Туркия Адлия вазири Бекир Боздаг маълум қилганди.
Икки ҳафта аввал Туркия суди Эрдўғонни ҳақорат қилгани учун Халқ-республикачилар мухолифат партияси етакчиси Кемал Қиличдарўглъини 50 минг лира (тахминан 17 минг доллар) миқдорида жаримага тортди. Партиядошлари олдида қилган чиқишида у президентни диктаторликда айблаганди.
Изоҳ (0)