Генерал-лейтенант Халифа Хафтарга бўйсунувчи Ливия армиясининг бўлинмаси террорчилардан Бенгази ғарбидаги стратегик муҳим ал-Гавариша туманини озод қилди. Бу ҳақда 29 июль, жума куни Al Arabiya телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз террорчиларга жиддий зарба бердик, бу улкан ғалаба. Биз бир километр шарқда жойлашиб олган жангариларни таъқиб этмоқдамиз», — дейди Ливия миллий армияси бош қўмондонлигининг матбуот хизмати раҳбари Халифа ал-Обайдий.
Al Arabiya телеканалининг қайд этишича, ал-Гавариша туманини озод қилиш бўйича операция давомида олти нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлган. Жумладан, тўрт нафар махсус топшириқли бўлинма ходими фугасда портлаб ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)