Ҳиндистонда баққоллик дўкони эгаси энг қуйи кастага (тоифага) мансуб оилавий жуфтликни 15 рупия (22 цент) миқдоридаги қарз туфайли чопиб ташлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, эр-хотин 28 июль куни Уттар-Прадеш штатида ўлдирилган. Улар ишга кетаётиб баққоллик дўкони яқинидан ўтаркан, дўкон эгаси улардан қарзини қайтаришни талаб қилган.
Эркак маош олиб, ишдан қайтаётганида қарзини узишини айтган. Аммо бундан қониқмаган дўкондор бақира кетган. Шунга қарамай, жуфтлик йўлида давом этган. Бундан баттар ғазабланган дўкончи болта олиб, уларга ташланган. Жиноятчи эркакнинг бошини узиб ташлаган, сўнг эрига ёрдам беришга уринган аёлни ўлдирган.
Марҳумлардан уч фарзанд қолган.
Ҳалок бўлганлар энг паст табақалардан бири ҳисобланувчи далитлар вакиллари эди.
Изоҳ (0)