Афғонистон Бутунжаҳон савдо ташкилотига 164-аъзо бўлиб кирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қоидага кўра, унинг ташкилотга кириши ҳақидаги қарор 29 июль, жума куни кучга кирди. Чунки Кобулдан аъзо бўлиш ҳақидаги баённома ратификация қилинганлиги ҳақидаги расмий билдирги олингандан буён 30 кун ўтди.
Женевада ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, Афғонистон ушбу баённоманинг парламент томонидан ратификация қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатларни 30 июнь куни Бутунжаҳон савдо ташкилоти штаб-квартирасига тақдим этган.
Афғонистон ташкилотга аъзо бўлиш учун аризани 2004 йилда юборган эди. Музокаралар 2015 йилнинг ноябрида муваффақиятли якунланган, 17 декабрда эса аъзо бўлиш ҳақидаги баённома имзоланган. Мамлакат парламенти ушбу ҳужжатни 18 июнь куни ратификация қилган.
Изоҳ (0)