Буюк Британия парламенти миллиардер Филипп Гринни унга аввал тегишли бўлган, мамлакатда миқёси жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган дўконлар тармоғи— BHS’ни қасддан касодга учратишда айблади. Олдинроқ шунга ўхшаш ҳолат 2008 йилда, Woolworths дўконлар тармоғи инқирозга юз тутганида кузатилганди, дея хабар беради «РБК».
Парламент аъзолари Грин ва бошқа шахслар компания касодга учрашидан бойишда айбланган ҳисоботни эълон қилди. Миллиардер бу қилмиши учун сэр унвонидан маҳрум этилиши мумкин.
2015 йили Грин мамлакат чакана бозорининг 12 фоизини назорат қилган, унинг савдо империяси миқёси ва қамраб олиш кўлами жиҳатидан Буюк Британияда иккинчи ўринда туради. Гринга тегишли Arcadia Group ўндан ортиқ кийим-кечак бренди (жумладан, Topshop ва Topman), мамлакатда 2,5 минг, хорижда 500 дўконга эга.
Forbes Грин ва унинг турмуш ўртоғи умумий мол-мулкини 5,6 миллиард долларга баҳолаган ва Буюк Британиядаги бадавлат кишилар рўйхатида 4-ўринга лойиқ кўрганди.
Изоҳ (0)